Психолог-консультант — Бу базавий психологик таълимга эга бўлган, бошқа одамларнинг психик кўринишларини баҳолаш усулларини биладиган ва бу кўринишларни психологик жиҳатдан тузатиш ва моделлаштириш кўникмаларига эга бўлган мутахассис. Бу шифокор эмас, яъни махсус тиббий таълими йўқ; демак, тиббий ташхис қўймайди, даволамайди, дори воситаларини ёзмайди ва буюрмайди. Психолог психик жиҳатдан соғлом одамлар (мижозлар, беморлар эмас) билан ишлайди, уларда қандайдир қийинчиликлар бор ёки мураккаб ҳаёт ҳолатига тушган. Психологик консультация доирасида мижознинг долзарб ҳолати билан ишланади, психотерапия доирасида эса симптомларнинг пайдо бўлиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш кетади.
Психотерапевт — Махсус малака тайёргарлигига эга психолог (мутахассис, бакалавр, психология магистри, қайта тайёргарлик курслари), у базавий психологик таълимдан ташқари бир ёки бир нечта йўналишлар бўйича касбий қайта тайёргарликка эга. Психотерапия доирасида мижознинг муаммоларини чуқурроқ ишлаш кетади.
Клиник психолог — Бу мутахассислик бўйича олий таълимга эга ёки қайта тайёргарлик курслари ўтган одам. Психологик диагностика, тузатиш ва психик ноқобил одамларни реабилитация қилиш муаммолари билан шуғулланади.
Тиббий психотерапевт — Бу «даволаш иши» мутахассислиги бўйича олий тиббий таълимга эга, «психиатрия» мутахассислиги бўйича тайёргарлик олган ва психотерапия бўйича кейинги тайёргаликдан ўтган одам.
Психиатр — Психиатрия бўйича махсус тайёргарлик олган ва психик касалликларни диагностика қилиш, даволаш, олдини олиш ва экспертиза усулларига эга бўлган шифокор.